«Барселона» мухлислари Нью-Йоркда кенг кўламли акция ўтказишди. Клуб расмий сайтида хабар берилишича, каталонияликларнинг минглаб мухлислари Манҳэттенда, Брайант-Парк хиёбонида йиғилишган ва жамоанинг улкан футболкасини ҳосил қилишган.

Маросимда «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу, клуб бошқарув кенгаши аъзолари, шунингдек, клубнинг собиқ футболчилари Тьерри Анри ва Жулиано Беллетти ҳам қатнашган.

Акцияда жами 3230 киши иштирок этган, улар «Барселона»нинг улкан футболкасини ҳосил қилиш учун бошлари узра жамоа ранглари акс этган қоғозларни тутиб туришган.