Сальвадор терма жамоаси футболчилари Хенри Ромеро ва Дарвин Серен мос равишда 3 ва 6 та ўйинга дисквалификация қилинди. Бунга футболчиларнинг КОНКАКАФ олтин кубогининг чорак финал баҳсида АҚШ ўйинчиларини тишлаб олгани сабаб бўлган. Учрашув америкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

ESPN FC берган маълумотга кўра, дисквалификация фақатгина расмий ўйинларга таъсир қилади. 

Учрашув вақтида Ромеро АҚШ ҳужумчи Жозе Алтидорни, Серен эса ҳимоячи Омар Гонсалесни тишлаб олган. 

Бу футболчилар терма жамоанинг 2019 йилги Марказий Америка Кубоги ва ЖЧ-2022 учун саралаш ўйинларида иштирок эта олмаслиги мумкин.