Бухоро шаҳар ИИБга, Бухоро шаҳрида яшовчи Н.Ражабова ариза билан мурожаат қилиб, М.Пайравий кўчаси 59-уйда яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.Зухуров унинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғи А.Шодиевнинг АҚШ давлатига ишлаш мақсадида бориши учун виза ҳужжатларини тўғирлаб беришни ваъда қилган ҳолда, ундан 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Шунингдек, Б.Зухуров, Охунбобоев кўчаси бошқа бир фуқаро Д.Гуламовага ўғли А.Бахшиллоевнинг Корея давлатига ишлаш мақсадида бориши учун виза ҳужжатларини тўғрилаб беришни ваъда қилиб, унинг 1300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни алдаш орқали қўлга киритиб, жабрланувчига моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Зухуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.