АҚШ март ойида тўхтатиб қўйилган, ишчи визаларни тезкор равишда кўриб чиқишни қайта йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати матбуот-баёнотида айтилган.

АҚШ виза сиёсатида ўзгаришлар АҚШ президенти этиб Дональд Трамп тайинлангандан кейин катта эътибор жалб қилмоқда. Трамп АҚШ иммиграция механизмларини бир неча бор танқид қилган. Унинг фикрича, бу механизмлар америкаликларни иш ўринларидан маҳрум қилиб, бу жойларни муҳожирларга беради. Трамп президентлиги вақтида АҚШда ишчи визаларни беришда хизмат ваколатининг суистеъмол қилинишига қарши кураш эълон қилинган. Хусусан, USCIS ушбу хизматнинг ходимлари ва иш берувчиларни батафсилроқ текширишни режалаштирмоқда. 

24 июлдан АҚШ ҳукумати АҚШ олий таълим муассасалари ҳамда таълим ва давлат тадқиқот дастурлари билан боғлиқ ноҳукумат ташкилотлари таклиф қилувчи хорижий ишчиларга H-1В ишчи визаларини тезкорлик билан кўриб чиқишни бошлади.

АҚШда ҳар бир молиявий йилда H-1В туридаги 65 мингта виза берилади. Яна 20 мингта виза АҚШда тўлиқ олий маълумот эгаллаган хорижликлар учун захиралаб қўйилган.

H1-B визалари АҚШга иммиграция қилишнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади. Расман бу визалар АҚШда бир неча йил ишлашни режалаштираётган хорижликларга мўлжалланган. Бироқ кўп ҳолларда хорижлик ишчилар иш берувчининг қўллаб-қувватловига ишониб, АҚШда доимий ишлаш ва таълим олишга  ҳуқуқни берувчи грин-картани олишга ҳаракат қиладилар.