Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Мадад Инвест банк” хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Мадад Инвест банк” ХАТБ ўз фаолиятини ўтган йилнинг октябрида Фарғона вилоятида бошлаган. 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 42,7 млрд. сўм, жами мажбуриятлари - 28,7 млрд сўм, кредит қўйилмалари – 34 млрд сўмни ташкил этмоқда.