Япониянинг Акита префектурасида юз берган рекорд даражадаги ёғингарчилик салкам 500 уйни сув остида қолдирди. Табиий офат оқибатлари намойиш этилган лавҳаларда шу ҳақда сўз юритилган. NHK телеканали хабарига кўра, сув тошқинлари оқибатида 10 минглаб киши бошқа жойларга кўчирилган. 

Киодо агентлигига кўра, мамлакат шимолидаги ҳудуднинг 17 туманида 485 та уй сув остида қолган. Сув тошқинлари ва ёғингарчилик темир йўл қатнови фаолиятида узилишларга олиб келган. 

Метеорология хизматининг маълум қилишича, бир кеча-кундузда Акита аэропортига 350 мм ёғин ёққан.