Асакада бензин муаммоси вилоят мутасаддиси билан биргаликда ўрганилди

Жамият 24 Июль 2017 7895

Kun.uz таҳририяти томонидан эълон қилинадиган ижобий ва танқидий мақолалар оммага тақдим қилинишидан  олдин, албатта, таҳлил қилиб чиқилади. Чунки турли соҳалардаги камчиликлар юзасидан берилган ҳар бир мурожаат жойига бориб ўрганилганидан сўнг ўша муаммо ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз. Жойлардан мурожаат келиб тушгач, аввало, ўша соҳа мутасаддисига юзланилади.

Андижон вилояти, Асака шаҳрида яшовчи фуқаро ўзи яшайдиган ҳудудда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) фаолиятидан норози эканлиги юзасидан мурожаат қилди. Унинг арзида шохобчада ёқилғининг мунтазам бўлмаслиги, масканда ишлайдиган ходимларнинг муомала  маданияти яхши эмаслиги ҳақида ёзилиб, шохобчада бензин тугаши билан атрофдаги хонадонларда ноқонуний сотилаётгани айтилган эди. Ушбу муаммони батафсил ўрганиш, умуман Андижон вилоятидаги АЁҚШлар фаолияти бўйича “Андижон нефть база” унитар корхонаси маъмуриятига алоқага чиқдик. Корхона раҳбари ҳолатни жойида ўрганиш учун бирга боришимиз ҳақида айтгач, бизга мурожаат қилган фуқаро ҳам ўша АЁҚШга келди. Асака шаҳридаги 5 АЁҚШ раҳбари Иброҳимжон Охунов ва  ходимлари томонидан олиб борилаётган фаолият маскани фуқаролар гувоҳлигида таҳлил қилинди. АЁҚШ раҳбари ва ходимларга юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш юзасидан иш олиб борилиши уқтириб ўтилди.

- Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари бор. Асака саноат шаҳри ҳисобланади ва унинг ҳудудида сменали иш ташкил қилинадиган корхоналар фаолият юритади, - дейди “Андижон нефть база” унитар корхонаси раҳбари Султонбек Абдураҳмонҳожиев. – Аҳоли томонидан кечки пайтда ишдан чиққанидан сўнг шохобчада бензин ёқилғиси тугаб қолаётгани ҳақидаги эътирозини ўрганиб чиқдик. Кўриб турганингиздек, ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилдик. Аҳоли томонидан соҳадаги камчиликлар юзасидан қилинган ҳар бир эътирозни ўрганиб чиқиш ҳаракатидамиз.

Шундан сўнг Андижон туманидаги 3-ёқилғи қуйиш шохобчасида бўлиб, у ердаги ҳолатни ўргандик. 

“Андижон нефть база” унитар корхонаси вилоятдаги 128та ёқилғи қуйиш шохобчасига хизмат кўрсатади.  Ҳозирда 128 та АЁҚШдан 98 таси мунтазам фаолият кўрсатмоқда. 

Корхона мутасаддисининг билдиришича, ҳар бир АЁҚШда нефть база томонидан етказиб берилган автобензин миқдорларини аҳолига тўлиқ сотилиши, ностандарт идишларга маҳсулот қуйилмаслиги, белгиланган нархдан ошириб сотишга йўл қўймаслик ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газда ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларига нефть маҳсулотларини автомашина бакига меъёрида қуйилишини назорат қилиш мақсадида ҳар бир хусусий АЁҚШга корхона ишчи-ходимларидан вакиллар бириктирилиб, ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда кунлик мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги ўрганиш вилоятдаги иккита АЁҚШ мисолида олиб борилганини ҳисобга олган ҳолда, бу билан Андижондаги барча шохобчаларда муаммоли ҳолат тугатилди, деган хулосага келмаслик керак. Чунончи, бугунги кунда ҳар бир йўналишдаги камчиликларни ҳал этишда мурожаатлар ўрганилиб, мавжуд ҳолатлар бирин-кетин ҳал қилиб борилади. Мутасаддилар аҳолининг эътирозларини ўрганса, ҳал қилса, аҳолига қулайлик туғдирилиши аниқ.       

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар