Атамбаев Асқар Акаев ва Бакиевни ҳеч қачон кечира олмайди. У ўз сўзларини изоҳлади

Жаҳон 24 Июль 2017 26798

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев собиқ президент Асқар Акаевни ҳеч қачон кечира олмаслигини маълум қилди. У журналистлар билан суҳбатда шу ҳақда айтиб ўтган.

Анъанавий матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаевга собиқ давлат раҳбарларини кечиришни таклиф қилишган. Аммо давлат раҳбари қанча йил ўтсада, кечириб бўлмайдиган кишилар бўлишини айтиб ўтган.

«Собиқ президент Асқар Акаевни кечиришимни сўрашади. Аммо бундай одамларни қандай қилиб кечириш мумкин?! Бизда 100 тонна олтин бор эди, бу пулларга фильмларни молиялаштиришимиз, маданият ва санъатни тараққий эттиришимиз мумкин эди. Бизда нефть йўқ эди, газ йўқ эди, лекин олтинлар бор эди. У эса бу олтинларни еб тўймас қариндошларига топширди. Халқ оч қолганида қандай қилиб бундай қилиш мумкин? Биз «Кумтор»нинг 67 фоизига эга эдик, энди фақат 16 фоизлик улуш қолди. Шахсан мен Акаевни ҳеч қачон кечирмайман», — деган у .

Алмазбек Атамбаев собиқ раҳбарларнинг бошқа ишларини ҳам эслаган. Хусусан, гап Акаев ва Бакиев Жеруй олтин конларини (Талос водийси, Қирғизистон шимолида) бойликларини сотишга бўлган ҳаракати ҳақида кетган.

«Икки марта лицензияни 300 сомдан сотишган. Бакиевлар кейинчалик бунинг учун Березовскийнинг одамларидан яхшигина пул олишган. Биз эса якунда 100 миллион долларга сотдик. Бундай кишиларни қандай кечириш мумкин? Бу пуллар халқ учун керак эди. Қандай қилиб бундай ярамас кишиларни кечириш мумкин? Ҳеч қачон кечирмайман уларни! Балки мендан кейин келадиган кимдир кечирар, мен кечирмайман», — деган Алмазбек Атамбаев.

У, шунингдек, парламент Асқар Акаев ва Курманбек Бакиев даврида «Кумтор» ишига алоқадор бўлганларни мамлакатга қайтариб келишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўлламаганини эслатиб ўтган.

«Қонун лойиҳасига кўра, улар қайтиб, ўзларини бу келишувларни имзолашга кимлар мажбурлаганини айтиб бериши ва тинчгина ишлашда давом этиши мумкин эди. Булар ёш ва ақлли йигитлар эди, уларнинг тақдири Акаев ва Бакиев туфайли ўзгариб кетди. Парламент эса бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Улар ўз имкониятларидан фойдаланишди. Билмайман, парламентда тоза одам борми ўзи?…» — дея хафалик билан давом этган президент.

Президент Бакиевнинг кичик укаси Жаниш Бакиев ҳақида гапирган.

«Жаниш Бакиевни амнистия қилиш керакми? Бизда уни ушлаб, жазосини берадиган МОССАД даражасидаги разведка хизмати йўқлиги таассуфлидир. У 7 апрелга қадар ва ундан кейин ҳам қанчадан-қанча одамларни ўлдирди, қийнади, юз миллионлаб маблағларни ўғирлади!», деган Атамбаев.

У шунингдек, Қирғизистонда Максим Бакиевни жазолаш учун имкон бўлгани ҳақида гапирган. 

«Мен барча сирларни ошкор эта олмайман. Аммо ўйлайманки, биз масалага ечим топамиз. Менимча у (М.Бакиев) ўша ерда ҳам (Буюк Британияда) жазоланишга муносиб, унинг жиноятлари жуда улкан», деган Атамбаев.

Қирғизистоннинг собиқ президентлари Акаев ва Бакиев мамлакатда рўй берган икки инқилоб, 2005 йил мартида ва 2010 йил апрелида рўй берган воқеалардан кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Акаев айни вақтда оиласи билан Москвада истиқомат қилмоқда, Бакиев - Минскда. Беларусь бир неча марта Бишкекнинг собиқ президент ва унинг қариндошларини топшириш бўйича сўровларини рад этган, бу шахслар Қирғизистонда оғир жиноятларда айбланган ва уларга сиртдан умрбод қамоқ ҳукми чиқарилган. Бакиевнинг кичик ўғли Максим эса иқтисодий жиноятларда айбланади, аммо Буюк Британия Қирғизистоннинг уни топшириш бўйича талабларини рад қилиб келади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар