25 июль куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори (ПҚ-2955, 2017.05.05) ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори (ПҚ-2738, 2017.24.01) ижроси бўйича вазият муҳокама этилади.

Манбага кўра, видеоселектор мажлисда барча вилоятлар туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, маънавият тарғибот маркази туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлими раиси, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлим мудири, касб-ҳунар коллеж ва академик лицей ҳамда мактаб директорлари вакиллари иштирок этади.