«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)

Спорт 24 Июль 2017 14933

«Челси» жамоасининг расмий сайтида жамоа ярим ҳимоячиси Роберт Кенедининг ҳақоратомуз пости туфайли Хитой халқидан узр сўради.

ОАВдаги маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи «Арсенал»га қарши Пекинда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви вақтида ҳуштакбозликка учраганди.

Бунга у «Инстаграм»даги саҳифасида иш жойида ухлаб қолган хитойлик қўриқчи устидан кулиб, хитойликларнинг ҳамиятига теккани сабаб бўлган.

«Челси» футбол клуби Хитой халқидан футболчининг ижтимоий тармоқдаги ҳақоратомуз пости учун узр сўрайди. 22 июль куни клуб хитойлик мухлислар томонидан илиқ ва дўстона қарши олинди. Аммо биз ёш футболчиларимиздан бири Кенедининг ижтимоий тармоқдаги постидан ҳайронмиз, у бу иши орқали хитойликларнинг туйғуларини ҳақоратлаган.

Футболчимиз бу постини тезда ўчирган ва узр сўраган бўлсада, афсуски, ижтимоий тармоқларда бу ҳодиса кенг тарқалиб кетди. «Челси» бу ҳолат учун узр сўрайди. Кенедининг ҳаракати хато эди, унинг ҳаракати бутун жамоа футболчилари ёки клубнинг позициясини билдирмайди. Кенедига қатъий танбеҳ берилди», — дейилган лондонликлар клуби расмий сайтидаги инглиз ва хитой тилларида келтирилган мурожаатда.

Кенедининг ўзи ҳам расман узр сўраган.

«Мен ўзини ҳақоратланган сезган хитойлик кишилардан узр сўрамоқчиман.Мен кимнидир камситиш ёки хафа қилиш ниятида бўлмаганман, аммо энди кўрмоқдаманки, бу ҳазил бошқача тушунилди. Айтишни истардимки, хитойликлар ва бу мамлакатни чуқур ҳурмат қиламан.

Мен шунингдек, «Челси»дан ва жамоадошларимдан уларни ноқулай аҳволда қолдирганим учун узр сўрайман», — дея ёзган Кенеди ўз «Инстаграм»ида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар