Ар Риёднинг Доха билан дипломатик муносабатларни узганидан сўнг, Қатарнинг Саудия Арабистонида фаолияти тақиқланган Al Jazeera телеканали сайтининг вақтинча ишлашига техник нуқсонлар сабаб бўлган. Бу ҳақда Подшоҳлик девонхонасида вазир даражасидаги маслаҳатчи Сауд ал Қоҳтаний маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN - Arabic.

"Қатар ОАВга қўйилган тўсиқнинг олиниши техник нуқсон туфайлидир. У яқин орада тузатилади", - деб ёзган Ал Қоҳтаний Twitter саҳифасида.

CNN – Arabic телеканалига кўра, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Қатар ОАВга қўйилган тақиқнинг бекор қилинишини Ар Риёд томонидан яхши ишора сифатида баҳолашган. Ал Қоҳтаний бу фикрни ҳам рад этган.