Италиялик карабинерлар банкоматларга АҚШ президенти Дональд Трамп ниқобида ҳужум қилган талончилар гуруҳини фош этишди. 

Маълум бўлишича, 26 ва 30 ёшда бўлган ака-ука Пьемонт шимолий вилоятида жиноий фаолиятини олиб борган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг тахминича, улар ўнлаб ўғирликни содир этган. Охирги иккитасида улар 100 минг еврони ўзлари билан олиб кетган.

Карабинерлар томонидан эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, Трамп тасвири бўлган резина ниқобларни кийган икки эркак банкнинг кўча ҳудудига бостириб кирган. Жиноятчилар кўчада жойлашган банкоматнинг ичига портловчи қурилма жойлаштириб, уни ишга келтиришади. Сўнг воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот ходимлари пайдо бўлди ва ҳар икки жиноятчини қўлга олган.