FT: ЕИ АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига жавоб чоралари қўллаши мумкин

Жаҳон 24 Июль 2017 9921

Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ Россияга нисбатан ЕИ эътирозларини ҳисобга олмасдан санкциялар жорий қилгудек бўлса, жавоб чораларини қўллаш масаласини имкон қадар тезроқ муҳокама қилишга чақирди. Бу ҳақда Financial Times газетаси 26 июль куни бўлиб ўтадиган ЕК мажлиси учун тайёрланган ҳужжатга асосланган ҳолда ёзмоқда

Унда айтилишича, АҚШнинг Россияга қўллайдиган янги санкциясига қарши бир неча усуллар бор. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трампдан санкциялар ЕИ манфатларига зарар етказмаслиги хусусида ишонтира олиш. Яна бир усул Вашингтон қўллаётган чораларнинг ЕИ ҳудудида тан олинмаслигидир. 

Таъкидланишича, Юнкер ЕИ ҳукуматларининг Европа энергетика ва бошқа компаниялари Америка янги санкциялари доирасига кирса, бунга қарши чораларни тезроқ муҳокама қилишга чақирмоқда. 

Аввалроқ, ЕИ АҚШни Россияга қарши янги санкциялар оқибатларидан огоҳлантирган эди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар