ХВЖ: 2017 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,7 фоизга ўсади

Иқтисодиёт 24 Июль 2017 1586
Фото: AP

Халқаро валюта жамғармаси Россия иқтисодиётининг 2017 йилда аста-секинлик билан тикланиши борасида апрель ойида билдирган прогнозини тасдиқлади. Бу ҳақда жамғарманинг июль ойи учун "Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари" ахборотномасида сўз юритилган. Ташкилот Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида йиллик йиғилишини ўтказади. 

ХВЖ жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми ошаётганини таъкидлайди. Унга биноан 2017 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 фоизга, 2018 йилда 3,6 фоизга ўсади. Ўтган йили бу рақам 3,2 фоизни ташкил этган эди. 

АҚШ иқтисодиёти ўсишига доир прогнозлар апрель ойидагидан бирмунча пасайтирилган. Шу билан бирга, Япония ва ЕИ мамлакатларида иқтисодиёт ўсиши кутилмоқда. "2016 йил охири ва 2017 йил бошида кузатилган кутилмаган фаоллик ишончли ўсиш суръатини таъминламоқда".

"2017 йил биринчи чорагидаги юқори кўрсаткичлар ва бюджет қўллаб-қувватланиши кутилаётгани сабабли Хитой иқтисодиёти ўсиши ҳам айтилмоқда. Ривожланган мамлакатларда пул қадрсизланиши ва нарх-наво барқарор бўлиб қолади; Бразилия, Ҳиндистон ва Россия каби бозор иқтисодиёти бирмунча шаклланган мамлакатларда ҳам инфляция сезиларли кучаймайди", - дейилади ҳужжатда. 

"Россия Федерациясининг иқтисодиёти, прогнозга кўра, 2017 йилда аста-секинлик билан тиклана бошлайди", - дейилади ҳужжатда. 

Таъкидланишича, "бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатларда инфляция асосан барқарор, Бразилия ва Россияда бу рақам сезиларли даражада пасайди".

Шундай қилиб, 2017 йилда ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти 2 фоизга, 2018 йилда 1,9 фоизга ўсади. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатларда бу рақам 2017 йилда 4,6 фоиз, 2018 йилда 4,8 фоизни ташкил этади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар