Ғиждувонда фоҳишахона ташкил қилган шахснинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.           

Маълум бўлишича, Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ғиждувон тумани, Бўктарой ҚФЙ, Кўкработ қишлоғида яшовчи муқаддам судланган 1963 йилда туғилган Ҳ.Жумаев ўзи қоровул вазифасида ишловчи “Артапед” хусусий клиникасида 1984 йилда туғилган Дилкушо МФЙда яшовчи А.Р. ва Қўрғон МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган Э.Г.ларнинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун 15.000 сўм пул эвазига жой ажратиб бериб, ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланган. 
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ҳ.Джумаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.