Қозоғистон ғарбида россиялик тадбиркорларга ҳужум уюштиришда гумонланган шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Оқтўбада 2017 йилнинг 22 июль кунига ўтар кечаси уч жиноятчидан иборат қуролланган гуруҳ Қозоғистон фуқароси ва Россиянинг икки нафар фуқаросига ҳужум қилди. Улар заргарлик буюмларини сотиш билан боғлиқ бўлган бизнесни юритишган. Жиноятчилар хонадонга иккинчи қаватдаги дераза орқали кириб, тўппонча билан таҳдид қилган ва пуллар ҳамда қимматбаҳо буюмлар жойланган сейфни беришни талаб қилишган», - дея хабар қилди Оқтўба ички ишлар департаменти.

Жиноятчилар қўлга олиш чоғида қаршилик кўрсатиб, қуролни қўллашган. Ҳодиса оқибатида полициячилар жабрланмади.