Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Красноярск ўлкасидаги нотурар бинода юз берган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Тезкор маълумотларга биноан, ёнғин 5 кишининг ёстиғини қуритган. Улардан 4 нафари болалардир. Ҳозирча, бу тергов идоралари томонидан тасдиқлангани йўқ», — дейилади хабарда. 

Қайд этилишича,яна бир бола ис газидан заҳарланиш ташхиси билан туман марказий шифохонасига келтирилган. 

Айни вақтда тергов-тезкор гуруҳи ёнғин сабабини аниқламоқда.