«Монако» ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.

«Шаҳарликлар» жамоаси расмий сайтида ушбу чап қанот ҳимоячиси билан 5 йиллик шартнома имзолангани ҳақида хабар қилинган.

Хабар қилинишича, ушбу 23 ёшли франциялик футболчи 57,5 миллион еврога трансфер қилинган.

У янги жамоада бироз олдинроқ «Рома» сафига ўтган Александар Коларовни алмаштиради.