ГФР канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон Малороссиянинг тузилиши ҳақидаги баёнотларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенконинг расмий сайтида хабар берилган.

«Франция президенти ва Германия канцлери Украинанинг ҳудудий яхлитлигига раҳна солувчи, жумладан, Малороссия, деб аталаётган давлатни тузиш ҳақидаги исталган баёнотларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтишди», - дейилади расмий хабар матнида.

Шунингдек, томонлар ўт очишни бутунлай тўхтатиш ва оғир қурол-яроғни олиб чиқиш муҳимлигини ҳам қайд этганлар.