«МЮ» Халқаро чемпионлар кубогида «Реал»ни таслим этди

Спорт 24 Июль 2017 14574
Фото: Twitter/@realmadrid

«Манчестер Юнайтед» Халқаро чемпионлар кубоги учрашувида Мадриднинг «Реал» клубини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Беллашув Калифорниядаги «Левайс» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг – 1:1 ҳисоби билан якунланди. «МЮ» биринчи бўлим охирларида Жесси Лингарднинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди, 69-дақиқада эса Касемиро пенальтини аниқ амалга оширди ва мувозанатни тиклади. Бироқ, 11 метрлик зарбалар сериясида айнан Карлос ҳал қилувчи хатога йўл қўйди.

Реал Мадрид – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 1:2
Голлар:
0:1 – 45 Лингард, 1:1 – 69, Каземиро пенальти.

«Реал» – Навас (Касилья, 46), Варан (Кесада, 46), Марсело (Техеро, 46), Карвахаль (Ҳакими, 46), Начо (Ману, 46), Иско (Оскар Родригес, 46), Кроос (Каземиро, 46), Васкес (Тео, 46), Модрич (Ковачич, 46), Бэйл (Фойласье, 46), Бензема (Дани Гомес, 46).

«Манчестер Юнайтед» – Ромеро (Де Хеа, 46), Жонс (Смоллинг, 46), Байи (Линделеф, 46), Дармиан (Валенсия, 77), Лингард (Погба, 46), Фосу-Менса (Блинд, 46), Феллайни, Кэррик (Мхитарян, 46), Перейра (Эррера, 46; Мактомини, 52), Марсьяль, Рэшфорд (Лукаку, 46).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2.
Огоҳлантириш: Оскар Родригес (85).

Кўпроқ янгиликлар