Неймар «Барселона»га ўз шартини маълум қилди

Спорт 24 Июль 2017 11734

«Барселона» ҳужумчиси Неймар агар шартномасида молиявий жиҳатлар яхшилаб берилса, жамоада қолишга рози бўлади. AS маълумотига кўра, унинг агенти ҳисобланадиган отаси музокаралар вақтида шундай талабни илгари сурган.

Қайд этилишича, клуб вакиллари шартномадаги молиявий жиҳатларни яхшилаш имкониятларини кўриб чиқмоқчи. Шу билан биргаликда, параллел равишда Париж вакиллари билан музокара ўтказган.

Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

«ПСЖ» эса 25 ёшли бу футболчини 222 миллион еврога трансфер қилиб, у билан йилига 30 миллион евро миқдоридаги маош тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома тузишга тайёр.

Неймар «Барселона» таркибида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар