Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож

Жамият 24 Июль 2017 91151

Инсон ҳаётда турли тўсиқларга дуч келади. Гоҳида бу тўсиқларни енгиб ўтишга куч топамиз, гоҳида эса ҳаммаси ўз оқимида кетаверишини истаймиз. Бироқ, орамизда шундай фуқаролар ҳам борки, улар ўз фарзанди ҳаёти учун сўнгги имкониятгача кураш олиб боради... 

“Кун.uz”га паркентлик 5 ёшли Шаҳзод Ҳасановнинг онаси мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, Шаҳзодбек мана 3 йилдирки оққон касаллигидан азият чекмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг касаллик тарихига оид кўчирмада айтилишича, бола 2014 йилда биринчи бор ўткир промиелоцитар оққон ташхиси билан Гематология институтининг болалар бўлимига ётқизилган. 4 бора кимё терапияси курсини олган. 2015 йилнинг декабрида қўллаб-қувватловчи кимё терапияси жараёни тугаган.

2016 йилнинг апрелида эса Шаҳзодбекда касаллик яна қайтарилган. 2016 йилнинг июнида боланинг опаси Ҳиндистон давлатида гемопоэтик илдиз ҳужайралар трансплантациясида донор бўлган. Ҳиндистонда жорий йилнинг 29 июнь куни ўтказилган такрорий текширувда 85 фоизлик миелограмма бўйича бластоз аниқланган. Кўчирмада айтилишича, буни антибактериал терапия (меропенем, ванкомицин, вориконазол), ТК №4 трансфузия орқали даволаш мумкин. 

 “Ҳозирда ўғлимнинг ташхиси  ўткир промиелоцитар оққон. АҚШдаги тиббий клиникалардан бири билан гаплашдик. У ердагилар болангизни 90 фоизга тузатиб берамиз, дейишди. Россиядаги қатор хайрия ташкилотлари билан ҳам боғланмоқчимиз. 

Кўпчилик ҳозир оғир аҳволда ётибди, деб ўйлаяпти. Бу шундай касаликки – бола бирдан йиқилади. Касаллик қайталанганини ҳам ўзимиз сезиб, текширтирганимиздан сўнг билдик”, - дейди Шаҳзодбекнинг онаси. 

Муштипар онанинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда чет давлатдаги клиникалардан бирига, ҳеч бўлмаса бошланғич тўловни тўлашга бўлса ҳам маблағ топишни мақсад қилган. Маълум қилинишича, бошланғич тўлов 10 минг АҚШ доллари атрофида.

Ҳурматли “Кун.uz” ўқувчилари. Таҳририят ушбу аёл ва унинг 5 ёшли ўғлига қўлингиздан келгунча ёрдам беришингизни сўрайди. Кўрсатилган банк ҳисоб рақамларига хайрия мақсадида маблағ ўтказишингиз мумкин. Зеро, бу беш кунлик дунёда яхшилик қилганимиз, кимгадир ёрдам берганимиз қолади. Сизнинг озгина сахийлигингиз ҳам ўз ҳаётининг эндигина дебочасида турган ушбу болага ёрдам бериши мумкин.

Агробанк - 8600 0423 0430 4602

Пул ўтказиш йўли билан хайрия қилмоқчи бўлган фирмаларга:

2312 0000 0000 0096 9001

Батафсил маълумот: +998977376449, +998935870044 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар