«Барселона» ҳимоячиси Херард Пикенинг хабар беришича, ҳужумчи Неймар Каталония жамоасини ёзда тарк этмайди.

Пике «Твиттер»да Неймар бирга тушган фотосуратни жойлади ва унга: «У қолади» деб изоҳ қолдирди.

Куни кеча ОАВ Неймар «ПСЖ»га ўтишга тайёр экани ва парижликлар билан шахсий шартнома шартлари борасида бир қарорга келгани хабар қилинганди: форвард йилига 30 млн евролик тўрт йиллик шартнома имзолаши ҳамда жамоага ўтгани учун катта бонус олиши ҳақида маълумот берилди.