“Шартли террорчи” тадбирида такси ҳайдовчилар ҳушёрлиги текширилди 

Жамият 24 Июль 2017 6759

Андижон вилояти Марҳамат тумани чегара ҳудудида жойлашган. Ҳудуддаги барча йўловчи ташиш билан шуғулланувчи киракашлар шубҳали ва қидирувдаги шахсларга дуч келинганида зудлик билан ИИБга мурожаат қилиш тўғрисида эслатмалар тарқатилган. Туманда ўтказилаётган “Комплекс” тадбирлар доирасида туман ИИБ томонидан  фаолиятдаги такси ҳайдовчиларининг ҳушёрлигини синаш қилиш мақсадида “Шартли террорчи” тадбири ўтказилди.    

Тадбир мазмуни қуйидагича: туманда таксичилик билан шуғулланаётган автомашиналарга “шартли террорчи” ўтиради ва суҳбат давомида ўзини қидирувда эканлиги, ёнида шахсини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини айтиб, маълум сумма эвазига чегара ҳудудига олиб бориб қўйишини сўрайди. 

Маълумки, бундай вазиятда ҳушёр ва юрт осойишталигини ўйлайдиган ҳар қандай фуқаро зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериши керак. Олиб борилган тадбир давомида таксичиларнинг катта қисми юқоридаги ҳолат бўйича керакли жойга мурожаат қилдилар. Афсуски, улар орасида шубҳали ҳолатга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган киракашлар ҳам топилди.

Марҳамат туман ҳокимлигида ушбу профилактик тадбирни якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шубҳали шахслар тўғрисида ўз вақтида ИИБга хабар берган тўрт нафар ҳушёр такси ҳайдовчиларига туман ички ишлар бўлими бошлиғи М. Нишанов  эсдалик совғалари ва туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини топширди.  

Лоқайдлик ва ҳушёрлик кўрсатмаган такси ҳайдовчиларига билан эса тушунтириш ишлари олиб бориладиган бўлди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар