Швейцария полицияси Шаффхаузенда одамларга моторли арра билан ҳужум қилган кимса шахсини аниқлади. Жиноятчи 51 ёшли Франк Врузис исмли шахс бўлиб чиққан. Врузис охирги бир неча ҳафта шаҳар атрофидаги ўрмонда яшаган, деб хабар бермоқда Blick нашри.

Нашр маълумотларига кўра,  Врузиснинг доимий яшаш жойи йўқ бўлиб, у охирги вақтда Шаффхаузендан 2 км узоқликдаги Увизен обшинасида яшаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, у ўзини баъзида тажовузкор тутган.

Врузис аввал квартира ижарага олган одамлардан бирининг айтишича, Врузис аварияга учраб, жароҳат олганда уникига жойлашган. Жиноятчини билган яна бир гувоҳнинг айтишича, у ўзи учун ёлғиз яшашни истаётгани ва тоғларга кетмоқчи бўлганини айтган.

Полицияда маълум қилинишича, Врузис CSS Assurance суғурта компанияси мижози бўлган. Айни вақтда Врузис қидирилмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса у "хавфли, тажовузкор ва руҳиятида муаммоларга эгалигидан" огоҳлантирган.  

Аввалроқ Шаффхаузен шаҳрида номаълум қимса одамларга ҳужум қилгани маълум қилинган. Ҳужум оқибатида 5 киши жароҳат олган, улардан 2 нафарининг жароҳатлари жиддий. Ҳужум CSS Assurance суғурта компанияси филиалида амалга оширилган. Жиноятчи воқеа жойидан автомобилда қочиб қолган.