2017 йилнинг 21 июль куни тахминан соат 13:00ларда Муродилложон Абдуғаниев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Миралимбек Маҳмуджоновга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган “Нексия-2” русумли автомашина эшиги қулфини бузиш йўли билан очиб, унинг салонидан фотосуратга тушиш мосламаси (селфи-таёқча)ни ўғирламоқчи бўлган вақтида жиноят жойида ушланган. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.