Ўзбекистон ва «Сименс» ҳамкорликни ривожлантиради

Технология 24 Июль 2017 4492

Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва «Сименс» компанияси англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Германия компанияси матбуот хизмати хабар қилган.

Ҳужжат Берлиндаги немис-ўзбек бизнес-форуми доирасида имзоланди. Тадбирда инвестициялар бўйича Қўмита раиси Азим Аҳмадхўжаев ва «Сименс»нинг Ўзбекистондаги директори Искандар Бўронов иштирок этган.

Томонлар ҳужжат доирасида энеретика, саноат, транспорт инфратузилмасининг модернизацияси, бинолар хавфсизлиги ва автоматлаштирилиши, ишлаб чиқаришда рақамли тизимни жорий этиш каби йўналишлар бўйича стратегик шерикликни ўрнатиш ниятида.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон энергетикасининг ривожланиш сценарийларини тайёрлаб бориш режалаштирмоқда. Бунда инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва экспортга асосий урғу берилади.

Шунингдек, томонлар ёш муҳандислар ва ихтисослаштирилган ўқув муассасалари битирувчиларига «Сименс» компанияси энергетик қурилмаларида ишлашга оид комплекс дастур бўйича таълим бериш имкониятларини кўриб чиқади.

Саноатни рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистон корхоналарида «рақамли ишлаб чиқариш» концепциясига жавоб берувчи замонавий технологияларни жорий этиш имконияти ўрганиб чиқилади.

Инновацион қарорларнинг қўлланилиши темир йўл транспорти соҳасига ҳам тегишли бўлади. Томонлар тақсимлаш станцияларини ташкил этиш, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини автоматлаштириш ва электрлаштириш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар