Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» билан ҳужум Килиан Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мадридликлар футболчи учун 160 миллион евро пул тўлайди. Шунингдек яна 20 миллион еврони «Монако» қўшимча бонус сифатида қўлга киритади.

Бошқа манбаларда «Реал» футболчи учун 150 миллион евро ва қўшимча 30 миллион бонус бериши хабар қилинган.

Бу трансфер орқали Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин. Ҳозирги рекорд франциялик бошқа бир футболчи Поль Погбага тегишли бўлиб, «Ювентус» уни «Манчестер Юнайтед»га 105 (бонуслар билан 110) миллион еврога пуллаганди.

«Реал» ва «Монако» трансферлар шартлари бўйича барча ҳужжатларни келишиб олгач, Мбаппе Мадрид клуби билан олти йиллик шартномага имзо чекади. Унинг йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил қилади. Бу суммани футболчи барча солиқларни чиқариб ташлаганда қўлга киритади. Томонлар трансфер бўйича барча расмиятчиликларни яқин кунларда тугатишни режалаштирган.