Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия томонидан С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш бўйича ҳужжатлар имзоланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Биз Россия билан керакли қадамларни қўйдик, имзолар чекилди, биз ўз давлатимизда С-400ларни кўрамиз. Ҳамда уларни биргаликда ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз», - деди у.

Эрдўған ушбу баёнот билан Туркиядаги ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида чиқиш қилган. У имзолар қачон қўйилгани ва айнан қандай ҳужжатлар имзоланганига аниқлик киритмади.

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Туркия томондан Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олиниши мумкинлигидан хавотирланаётганига изоҳ берди.