Хитой Америка ҲДК келажакда Жануби-Хитой денгизида фитна ҳаракатларидан қочишига умид қилмоқда. Улар Пекин ва Вашингтоннинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан маълум қилди.

Аввалроқ Рейтер агентлиги икки нафар номи ошкор этилмаган америкалик амалдорга асосан Хитойнингг J-10 қирувчиси якшанба куни Жануби-Хитой денгизи устида Америка ҲДК самолётини тутгани ҳақида хабар берганди. 

"Шуни маълум қилмоқчиманки, Хитой ҳар доим халқаро принциплар ва қоидаларга риоя қилган, бунда денгиз узра парвозлар хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилган. Биз юзага келаётган қарама-қаршиликни конструктив тарзда ҳал қилиш учун тегишли давлатлар билан ўзаро ишонч алоқаларини фаол равишда ўрнатиб келганмиз", - дея маълум қилди Лу Кан.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, “Америка кемалари сўнгги пайтда Хитойнинг қирғоқларига яқин масофага келиб, кузатув ишларини амалга оширмоқда”. Бундай ҳаракатлар Хитой-Америка муносабатларига салбий таъсир қилиши айтилди.

"Пекин АҚШ бу фаолиятни тўхтатиши ва рўй берган ҳодисага ўхшаш ҳолатлардан қочишига умид қилмоқда", - деган у.