Интернетнинг махфий қисмида сотилувчи қурол-яроғнинг катта қисми АҚШдан келади. Бундан RAND Europe ва Манчестер университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.

Таъкидланишича, ўқотар қуролнинг тахминан 60 фоизи АҚШдан келаётган бўлса, Европа мамлакатларидан – 25 фоиз. Шу билан бирга, тадқиқотнинг кўрсатишича, Европада қурол сотишдан тушувчи даромадлар Қўшма Штатлардаги даражадан беш баробарга кўпдир.

Муаллифларнинг қайд этишича, интернетнинг махфий қисмида сотилувчи қурол кенг кўламли қуролли ихтилофларда қўлланилмайди, бироқ у террорчилар ҳамда кичик жиноий гуруҳлар томонидан фойдаланилиши мумкин.