Россиянинг Кисловодск шаҳрида Ўзбекистон автобуслар йўловчилар узоғини яқин қила бошлади. Самарқандда йиғилган «Исузу» автобуслари 38 йўловчини манзилига етказади. Ушбу автобусларни етказиб бериш борасида Кисловодск делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида келишувга эрилишган. Бу ҳақда “КМВ экспресс” хабар қилмоқда. 

“Автоколонна 1721” ЁАЖ бош директори Шамиль Қосимовнинг сўзларига кўра, мазкур транспорт воситалари Евро-4 стандартидаги ёқилғида ишлайди. Бош директорнинг қайд этишича, унинг фирмаси автопаркни янгилашга ҳаракат қилмоқда. 

Янги автобус жуда сифатли ва ишончли ишланган бўлиб, аҳолига қулай транспорт хизматини кўрсатиш вазифасини бажариш талабига жавоб беради, дейилади хабарда.