Қорақалпоғистонда давлат солиқ бошқармаси 531 та текширувнинг барчасида ҳуқуқбузарликларни аниқлади

Жамият 25 Июль 2017 3325

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида кунлик нақд пул тушумларини ўз вақтида банкка топширмаётган ва тегишли тартибда назорат-касса машинаси ҳамда тўлов терминалидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан 531 та тадбиркорлик субъектларида солиқ текширишлари ўтказилиб, ушбу текширишларнинг барчасида ҳукуқбузарликлар аниқланди. Бу ҳақда ҚР ДСБ ахборот хизмати «Kruz.uz»га хабар берди.

531 та ҳолатда 19,2 млн.сўм савдо тушумларини назорат-касса машинасидан ўтказмаслик, 111 та ҳолатда тўлов терминалидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, 502 та ҳолатда 52,5 млн.сўм нақд пул тушумларини банк кассасига топширмаслик ва 353 та ҳолатда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолати аниқланиб, улардан сотувга қўйилган жами бахоси 409,7 млн. сўмлик товар-моддий бойликлари олиб қўйилиб, тўпланган ҳужжатлар асосида 1 та тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 451 нафар ҳуқукбузарга нисбатан 18,9 млн.сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди, 293 та хўжалик юритувчи субъектларига нисбатан 1 млрд 323,3 млн.сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилиши белгиланди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар