Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

“Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. 

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз”, - дейилади Президентнинг ҳамдардлик мактубида.