Неймар «ПСЖ»га ўз шартларини маълум қилган

Спорт 25 Июль 2017 12298

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши учун бир қатор шартлар қўйган.

Le Parisien хабарига кўра, у «ПСЖ»дан 4 нафар футболчи сотиб олишни, яна бир футболчисига кенг шароитлар тақдим этишни талаб қилган. Дахлсизлик ҳақидаги гап Лукас Моурага тегишли экани айтилган. У истаган янги футболчиларнинг бири сотиб олиб бўлинган: бу «Барселона» ва «Ювентус»нинг собиқ футболчиси Дани Алвесдир. Бундан ташқари, Неймар парижликлар таркибида «Ливерпуль» футболчиси Коутиньони кўришни истамоқда. Яна икки футболчи номи номаълум қолмоқда.

Бундан аввалроқ, каталонияликлар клуби футболчилари ва клуб раҳбарияти Неймарни «ПСЖ»га ўтишдан қайтариш учун ҳаракат қилаётгани айтилганди. ОАВ маълумотига кўра, Париж жамоаси футболчини 222 млн еврога харид қилиб, унга йилига 30 млн евро миқдоридаги маош тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф этган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар