Нетаньяху Иорданиядаги дипломатларга кўрсатилган ёрдам учун Трампга миннатдорчилик билдирди 

Жаҳон 25 Июль 2017 2438
Фото: AP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампга Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ходимларининг ватанларига қайтишларида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди. Исроил элчихонасининг қўриқчиси икки нафар маҳаллий вакил ҳужумидан ҳимояланиб, уларни отиб ташлагандан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан дипломатларнинг эвакуация қилиниши талаб қилинган.

"Мен президент Трампга у Жаред Кушнерга кўрсатма бериб, ўзининг халқаро музокаралар бўйича вакили Жейсон Гринблаттни Исроил элчихонаси персоналини уйга тезкорлик билан қайтарилишида ёрдам бериш учун жўнатгани учун миннатдорман", деб айтган Нетаньяху ўз баёнотида.

"Мен шунингдек Иордания қироли Абдуллоҳга яқин ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман", деб айтган Исроил бош вазири. 

Исроиллик дипломатларнинг уйларига қайтарилишидаги мураккабликлар Иордания ҳукумати Аммандаги элчихона қўриқлаш хизматининг енгил яраланган ходимини мамлакатдан чиқаришдан бош тортгани сабабли юзага келганди.

Аввалроқ Амманда ижарага олинган квартирада мебелни алмаштираётган ишчилар ва элчихона қўриқчиси ўртасида низо чиққани маълум қилинганди. Ишчилардан бири исроилликка отвёртка билан ҳужум қилганда, исроиллик унга ўқ узган. Олинган жароҳатлардан ишчи ва уй эгаси жон берган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар