Нукусдаги Марказий деҳқон бозорида мол гўшти нархи арзонлашди

Жамият 25 Июль 2017 13817

Охирги пайтларда Нукусдаги Марказий деҳқон бозорида бир килограмм мол гўштининг нархи 28-30 минг сўмга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек баъзи инсонлар бозор раҳбарлари 24 минг сўмдан сотинг, дегани учун шохобчаларини ёпиб қўйишган экан, деган миш-мишлар ҳам бўлгани ҳақиқат, деб ёзади Kruz.uz.

Нашр бу гапларга аниқлик киритиш мақсадида Марказий бозор раҳбарларидан маълумот олди.

- Халққа сифатли гўштларни нақд пул ва пластик карточкаларга ҳар бир килограммини 24 мингдан сотмоқдамиз,  - деган деҳқон бозордаги якка тадбиркор Ф.Авезов.

Нашр ҳақиқатдан ҳам бозорда мол гўшти эркин турда бир килограмми 24 минг сўмдан сотилаётганининг гувоҳи бўлган.

Кўпроқ янгиликлар