Роналду «Реал»да қолганини расман тасдиқлади

Спорт 25 Июль 2017 7392

«Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадрид клубида фаолиятини давом эттириши ҳақида расман маълум қилди.

«Ўтган мавсумда муҳим ўйинларни ва совринларни ютганимиз ажойиб бўлди. Энди буни такрорлашимиз керак. Мен чин дилдан ишлашда давом этаман. Футбол – менинг ҳаётим», дея футболчининг сўзларини келтирган Marca.

Ўтган ойда ушбу футболчи солиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли Испаниядан кетиши ва «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ Мадрид клуби раҳбарияти уни қолишга кўндиргани маълум бўлди.

Бироз аввалроқ жамоа бош мураббийи Зайниддин Зидан у жамоада ўйнашда давом этишини тасдиқлаганди.

Ўтган мавсумда ушбу 32 ёшли футболчи «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва Испания чемпионати ғолибига айланди.

Кўпроқ янгиликлар