Россиянинг қишлоқ хўжалиги назоратини амалга оширувчи давлат органи – Россельхознадзор Ўзбекистондан Россияга олиб борилаётган 52 тонна нектарин, ўрик, шафтоли, нок, узум ва олхўрини мамлакатга киритмади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилмоқда

Россельхознадзор маълумотларига кўра, Қозоғистонда етиштирилган қовун, шафтоли, олма, бошпиёз, картошка, карам каби жами 204 тонна бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, жами вазни 0,95 тонна бўлган Қирғизистондан олиб кирилаётган гуруч ёрмаси, тозаланган грек ёнғоқи, саримсоқпиёз Россельхознадзорнинг Новосибирск вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилган. Маҳсулотлар автомобиль транспорти орқали Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари орқали Сибирь ҳудуди шаҳарларига олиб борилаётган вақтда «Карасук» пунктида кўздан кечирилган. 

Карантин-фитосанитар назорати чоғида аниқланишича, карантинга тушиши мумкин бўлган маҳсулотлар қадоқларда белгиланган тартибдаги белгилар а маълумотлар қўйилмаган ҳолда олиб кетилаётгани аниқланган. Россия ҳудудидаги жорий қонунчиликка кўра, бу каби маҳсулотларнинг номи, унинг келиб чиқиш мамлакати, экспорт ёки қайта экспорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган тартибда қадоқларда қайд этилган бўлиши шарт. Бундан ташқари, Қирғизистон ёрмалари, ёнғоқ ва саримсоқпиёзида, Қозоғистон ва Қирғизистон хашакларида уларнинг хавфсизлигини тасдиқлайдиган фитосанитар ҳужжатлар бўлмаган. 

Халқаро карантин қонунчилигига биноан барча маҳсулотларнинг Россияга олиб кирилиши тақиқланди. Уларнинг барчаси Қозоғистон ва Қирғизистондаги етказиб берувчиларга қайтарилган.