Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади

Жамият 25 Июль 2017 19207
Фото: ЎзА

Бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда. Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилмоқда.

Кун.uz мухбири маълумот беришича, мажлисда бош вазир Давлат тест маркази вакили сифатида жалб қилинган бинолар, қаватлар, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари бириктирилган таълим муассасасига биносига соат 6:30да паспорти билан етиб келмаса, ушбу аудитория раҳбари ҳамда кузатувчисининг асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида маълум қилган. Бундай чора тест синови ўтказиладиган бинога ортиқча буюмларни олиб кирилиши, жавоблар варақаси пакетига солинадиган тест материаллари тўлиқ бўлмаслиги, тест синовлари жараёнида абитуриентларга луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, шпаргалкалардан фойдаланишига, тест давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатишга, абитуриентларга ёрдам беришга, саволлар китоби, варағини йиртишга шароит яратиб берганида ва мазкур ҳолат бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирмаганида ҳам қўлланади.

«Агар келмайдиганлар бўлса, айтиб қўйинглар. Узрли сабабсиз келмайдиган бўлса, мана ўтган йили 10 фоиз келмаган, биз ўша асосий жойидан ҳам керак бўладиган бўлса меҳнат шартномасини бекор қиламиз. Шартномаси бекор қилиниши бўйича олдиндан огоҳлантириб қўйинглар», - деган Арипов.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар