2019 йилда Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Остонада ўтган Осиё карате федерацияси конгресси якунларига кўра маълум бўлди.

Конгресс шунингдек федерациянинг янги логотипини яратиш қарорини қабул қилди ва номини ўзгартиришга рози бўлди: Asian Karatedo Federation энди Asian Karate Federation деб қайта номланади. Шунингдек, эркаклар кумитэси бўйича 55 кг гача вазн тоифасига тегишли масалалар кўриб чиқилди ва аниқлаштириб олинди.

Конгресс иштирокчилари Тошкентда ўтадиган чемпионат ўзгача бўлишини таъкидлаб ўтдилар. У Токио Олимпиадаси арафасида ташкил этилади ва карате спорт тури Олимпиада дастурига илк марта киритилмоқда. Шунинг учун Тошкентда Олимпиада лицензияларининг асосий миқдори ўйналиши мумкин.