2017 йилнинг 21 июль куни тахминан соат 19:00ларда муқаддам судланган Рухсора Гулямова (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Шаҳзод Адилжоновга тегишли “Спарк” русумли автомашина эшиги очиқлигидан фойдаланиб, унинг салонидан 700.000 сўм пул ва икки дона пластик карталарини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.