Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради

Технология 25 Июль 2017 3115

Япониянинг Toyota автоконцерни бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль яратмоқда. Бу ҳақда япон нашрларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Тахминларга кўра, электромобиль сотувга 2022 йилдан олдин чиқарилмайди. Машина ҳозирда электромобилларда ишлатилувчи литий-ионли батареялардан фарқли, қаттиқ жисмли батареяларда ишлайди. Бу эса қувватлаш вақтини анча тезлаштиришга имкон беради. Бироқ Toyota’да бу маълумотларга изоҳ беришни исташмади.

Toyota Хитойда 2019 йилдан электромобиллар ишлаб чиқармоқчи. Бу модель ҳозирда мавжуд C-HR модели негизида қурилади ва литий-ионли батареяларда ишлайди.

Электромобилларда қаттиқ жисмли батареяларни қўллаш соҳасидаги тадқиқотлар билан бирданига бир нечта компания, жумладан Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси шуғулланмоқда. Бу батареялар литий-ионлиларга нисбатан анча самарали ва энергия сиғимдор ҳисобланади, бироқ ҳанузгача бирорта ҳам компания уларни электромобилларда қўллашга мослаштирмаган.    

Toyota ҳозирда бир нечта электроавтомобиллар ишлаб чиқармоқда: улар литий-ионли аккумуляторларда ишловчи ихчам шаҳар автомобилларидир.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар