АҚШ президенти Дональд Трамп томондан 2005 йилда чизилган сурат сотувга қўйилди. Nate D. Sanders аукцион уйи ушбу "санъат асари"нинг бошланғич нархини 9 минг долларга баҳолаган.

Аукцион уйи сайтида таъкидланишича, Трамп суратни хайрия тадбири учун чизган.

 

"Бу жуда ноёб сурат, бундай суратлардан бор-йўғи бир нечта борлиги маълум", деб маълум қилинган лот ҳақида.

Трамп 29,5х22,8 см ўлчамдаги оқ қоғозда Нью-Йорк горизонтини тасвирлаган. Эътиборлиси, у сурат марказида "Трамп минораси"ни гавдалантирган. Трамп суратни қора маркер билан чизган, имзони эса тилларанг маркерда қўйган.  

Сурат 27 июлда ўтадиган аукционга қўйилган.