Колумбия осмонидаги авиаҳалокат натижасида тирик қолган, лекин оёғидан айрилган «Шапекоэнсе» дарвозабони Жексон Фольманн трагедиядан сўнг илк машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Оёғи ўрнига протез ўрнаттирган футболчи жамоанинг уй стадиони бўлмиш «Арене Конда»да дастлабки югуриш машғулотларини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 29 ноябрь куни бразил клуби ўтирган самолёт Медельин шаҳри осмонида ҳалокатга учраганди. Самолёт бортида бўлган 77 нафар йўловчидан фақат 6 нафари, шу жумладан уч нафар футболчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти бўлганди. Фольманндан ташқари ҳимоячи Алан Рушел ва Нетолар ҳам фалокатдан омон қолишганди.