Ўзбекистон ва Германия ОТМлари ЕИнинг “ERASMUS +” дастури доирасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон 25 Июль 2017 5248

Мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, олий таълимнинг ўқув-тарбиявий жараёни мазмуни, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-2909 сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор доирасида олий таълим тизимида ЕИ мамлакатлари, жумладан Германиянинг Вайнштефан Амалий билимлар университетига “Эрасмус плюс” дастури “Ҳамкор мамлакатлар олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари учун сафарбарлик лойиҳаси” йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорликда ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлашга доир ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсад қилинган. Шу йўлда Тошкент Давлат Аграр Университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Урганч Давлат Университети, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, Андижон қишлоқ хўжалик институтларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа хорижий давлатлар олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида семинар ўз ишини бошлади.

Семинар дастурида ҳар бир иштирокчи давлатларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг амалий натижалари ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та йўналиши доирасида аграр соҳа ислоҳотлари, олий таълим соҳаси истиқболлари тингловчиларга тарқатма материал кўринишда етказилди. Ушбу қабул қилинган қарорлар Вайнштефан университети раҳбарларида катта қизиқиш уйғотганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Бундан ташқари мамлакатлар ўртасида Аграр менежмент магистратура мутахассислиги бўйича ҳамкорликда ўқитиш тизимини жорий қилиш орқали икки томонлама диплом бериш ва бунинг учун ҳамкор университетларда амалдаги ўқув режа ва дастурларни ўзаро мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Вайнштефан Амалий билимлар университети қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари, озиқ-овқат хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида 19 та бакалавр йўналиши, 13 та махсус таълим, 12 магистратура, шу жумладан 4 та халқаро йўналишдаги таълимни ўз ичига олган.

Университетдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларида жами 6400 талабага 146 та профессор, 323 та ўриндош махсус мутахассис-ўқитувчилар ва 110 нафар ассистент- тадқиқотчи ва махсус маърузачилар фаолият юритади. Университет 80 та хорижий таълим муассасалари билан алоқа ўрнатган бўлиб, 350 нафар хорижий талабалар таҳсил  олмоқда.

Ҳозирги кунда университет профессор-ўқитувчилари ЕИнинг 5 та,  федерал ҳукумат ва Бавария шаҳри кўмагидаги 50 та ва ташқи ҳомийларнинг 60 дан ортиқ лойиҳалари устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Университетнинг, илмий-амалий хўжаликлари ва лабораториялари моддий-техник базасини мамлакатдаги барча аграр соҳа воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан сўнгги техника ва технологиялар билан қуроллантириш механизми йўлга қўйилганлиги, университет моддий-техник базасини ўз вақтида янги воситалар билан ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминлашни рағбатлантириш механизми борлиги қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Семинарда ўз маърузалари билан иштирок этган барча профессор-ўқитувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётида аграр соҳа вакиллари фаолиятини оптималлаштириш ва иқтисодий самарадорликка эришиш йўллари борасидаги лойиҳа ва ишланмалари фермерлар томонидан ишлаб чиқаришга жорий қилинаётганлиги билан бирга магистратура мутахассислигига қабул қилишда бакалаврда олган билим кўникмаларини фермер хўжалигида амалиётда ўтгандан сўнг хўжалик раҳбарининг берган рейтинг баҳоси алоҳида аҳамиятга эга.

Семинар якунида университет президенти профессор Маркус Рейнке ЕИ билан Ўзбекистон Республикасини ҳамкорлик стратегияси борасида имзоланган келишувлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиб, ушбу семинар ҳамкорликдаги ишларнинг дебочаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, университетлар ўртасида икки томонлама диплом бериш ва фермерларни ўқитиш борасидаги тажриба алмашишга доимо тайёр эканлигини мамнуният билан изҳор этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган сўнгги фармон ва қарорлар ижроси мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги вазифаларни аниқ белгилаб бергани соҳа вакилларини хорижий хамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришга чорлайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар