Ўзбекистонда «Қайноналар кенгаши» фаолият кўрсатмоқда

Жамият 25 Июль 2017 6920

Ўзбекистондаги 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфова ЎзАга берган интерьюсида маълум қилган.

Мазкур жамоат тузилмалари фаолияти Тошкент ва Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрида яхши йўлга қўйилган бўлиб, улар фаолияти, амалга ошираётган ишлари Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан ўрганиб борилмоқда.

«Қайноналар кенгаши» томонидан «Муқаддас оила» ғояси остида «Бахтли оила», «Мустаҳкам оила», «Фаровон оила», «Намунали оила» тушунчаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида самимий суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Мустақил ҳаёт бўсағасида турган қизлар ўртасида «Қайноналик илми ва санъати», «Келинлик илми» ҳақида ҳам суҳбатлар уюштирилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар