Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йили учун Ижтимоий иш, пенсия таъминоти ва журналистика бакалавр таълим йўналишларига ижодий синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Имтиҳонларни ошкора ва адолат мезонлари асосида ташкил этиш учун барча аудиторияларга кузатув камералари ўрнатилди. Бу эса ота-оналар фарзандларини монитор орқали бемалол кузатиб туришини таъминлади.

Аввалроқ университетда татбиқ этилган «ақлли технологиялар» воситасида бошқа абитуриентнинг ўрнига ҳужжат топширишга уринган «зиёли снайперлар» фош этилгани ҳақида хабарлар берилган эди.