Франциянинг Мон-де-Марсан шаҳри мэри Шарль Дейо ўз ваъдасининг устидан чиқди. Бу ҳақда 101 Great Goals нашри хабар берган.

Гап шундаки, ўтган мавсум Европа чемпионлар лигасининг  1/4 финалида «ПСЖ» «Барселона»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этгач, раҳбар каталонияликларнинг кейинги босқичга чиқолмаслигини, агар улар бу ишни эплай олса сичқонни ейишга ваъда берганди.

Жавоб ўйинида «Барселона» 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Дейо эса ўз ваъдасининг устидан чиқишга мажбур бўлди.

Якшанба куни у омма олдида сичқон гўштини истеъмол қилгани тасвирланган видеони жойлаштирди. Унинг фикрича гўшт қуён гўшти таъмини ёдга солган.