2017 йил ҳисоботи: Олий суд жиноий жавобгарликдан озод этган шахслар ҳақда маълум қилди

Жамият 26 Июль 2017 7608

Ўзбекистоннинг умумий юрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

2017 йилнинг биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 149 090 та иш кўрилиб, уларнинг 89,4 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларнинг 88,1 фоизи қаноатлантирилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу даврда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 40 008 нафар шахсга нисбатан 30 198 та жиноят иши кўриб чиқилган, 66 та иш бўйича 88 нафар шахс оқланган.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 993 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 290 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 3 406 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, судлар томонидан 223 793 нафар шахсга нисбатан 189 344 та маъмурий иш кўриб чиқилди.

Иқтисодий судлар томонидан 186 837 та иш кўрилиб, уларнинг 97,9 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларнинг 93,6 фоизи қаноатлантирилди.

2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий судида 13 899 та шикоят кўриб чиқилиб, уларга асосан 370 та суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Ҳисобот даври мобайнида судлар томонидан 128 274 та сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар